Тошкентда "Ласетти" остида қолган қиз шифохонага ётқизилди

окт 08 / 2018

 

– Ҳозирда 22 ёшли қиз 16-шаҳар шифохонасида

– “Ласетти” ҳайдовчиси ҳибсга олинган

alt

Ижтимоий тармоқларда "Ласетти" автомобили бир қизни кўрмай қолиб, уни уриб кетгани тасвирланган видеолавҳа тарқалган эди. Бу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий хабар берди.

“Видеолавҳада "Ласетти" автомобили остида қолган 22 ёшли Машҳура Х., исмли фуқаро тирик қолган. Ҳозирда у 16-шаҳар шифохонасига ётқизилган.

“Ласетти” ҳайдовчиси Отабек А. исмли 22 ёшли йигит эса ҳибсга олинган.

Айни вақтда воқеа содир бўлган жойда тезкор тергов гуруҳи иш олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *