Тошкентда Isuzu автобуси ариққа тушиб кетди
13 мая 2018, 08:50 1790 кўрилди

alt

Ҳодиса 12 май куни соат 15:20 да Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида содир бўлган.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 119-йўналиш бўйича ҳаракатланиб кетаётган Isuzu русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотганлиги сабаб транспорт воситаси каналга тушиб кетган.

Қурбонлар йўқ. Уч нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва уларга амбулатор тарзда тиббий ёрдам кўрсатилган. Автобус ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Юз берган ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама