Тошкентда ўн кунлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилди
03 апрел 2018, 10:03 2085 кўрилди

alt

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилган, деб хабар беради матбуот хизмати. 

Маълум бўлишича, 1 апрель куни соат 22:00 атрофида 17-даҳа, 1-уй олдида матога ўралган 7-10 кунлик соғлом қиз чақалоқ топилган. Гўдак Учтепа туманидаги она-бола шифохонасига жойлаштирилган.

Унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама