Тошкентда «Газель» ёниб кетди (+фото)
15 мая 2018, 09:52 1219 кўрилди

alt

14 май куни Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ даҳасида хусусий корхонага тегишли «Газель» русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълум қилади

Соат 20:40 да «Эльбрус» ресторани олдида рўй берган ёнғин қисқа фурсатда бартараф этилган.

alt

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Автомобиль двигатель қисмида рўй берган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама