Тошкентда эр-хотинларни прописка қилишни соддалаштириш таклиф этилди

авг 01 / 2018

alt

Адлия вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати 5-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳаларини тайёрлади. Тузатишлар ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, деб ёзади "Норма"

Бугунги кунда Рўйхатнинг 5-банди бўйича пойтахт ёки пойтахт вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун битта шартга амал қилиш керак: эр (хотин)нинг бири доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат қилган пайтда камида 1 йил биргаликда яшаётган бўлиши керак.    

Юқорида кўрсатилган шартни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Яъни тузатишлар тасдиқланган тақдирда эр (хотин), у билан қанча вақт биргаликда яшаганидан қатъи назар, хотини (эри) доимий прописка қилинган турар жой майдонида доимий прописка қилиниши мумкин бўлади.  

2016 йилдан буён яна бир қоида амал қилади: Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) бу ерда олинган доимий пропискани йўқотади. Ушбу чора фақат прописка олишни кўзлаб сохта никоҳдан ўтиш ҳолларидан ҳимояланишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар қоидани ўз кучида қолдирадилар. Бинобарин, ҳатто таклиф этилаётган тузатишлар қабул қилиниб, кучга кирса ҳам, у у амал қилишда давом этади.  

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун зарур ҳужжатлар рўйхатига тузатиш киритиш режалаштирилмоқда. Хусусан, Рўйхатнинг 5-банди бўйича доимий прописка қилинадиганлар қуйидагиларни тақдим этишдан озод қилиниши мумкин:

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса.           

Лойиҳалар ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *