Тошкентда автобус ЙТҲга учради

авг 20 / 2018

alt

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида автобус иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

Бугун, 20 август куни соат тахминан 12:20да Юнусобод туманидаги Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, «Туркистон» санъат саройи рўпарасида 148-йўналишли «Исузу» автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. 

Хабарга кўра, автобусни 29 ёшли Муҳаммаджон Э. бошқарган. Жароҳат олганлар бор. Йўл-транспорт ҳодисасига нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *