Тошкентда АҚШ фуқароси уриб юборган йўловчи аёл вафот этди
05 апрел 2018, 15:42 2293 кўрилди

alt

4 апрель куни соат таҳминан 17:00 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди. 

Пойтахт ИИББ матбуот хизматидан хабар қилинишича, АҚШ фуқароси бўлган 25 ёшли М.А “Каптива” русумли машинада аёл йўловчи Ўзбекистон фуқароси (1985 й.т.) А.О ни уриб юборган.

Жароҳат олган йўловчи шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган, бироқ бугун эрталаб у ҳаётдан кўз юмган.

Маълум бўлишича, аёл пиёдалар йўлагидан ўтаётган бўлган, шу пайтда ўзининг тан олиб айтишича, эътиборсизлик қилган ҳайдовчи пиёдага йўл бермай уриб юборган. Ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида бўлмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама