Тошкентда 87-рақамли автобусда ёнғин чиқди

окт 10 / 2018

 

– Ёқилғи тизимидаги носозлик сабаб бўлган

– Жабрланганлар йўқ

10 октябр соат 14.52 да «18 автосарой»га тегишли № 87 «Чинни бозори» – Қорақамиш 2/4 йўналишида қатновчи «Mercedes-Benz Low Floor» автобусида ёнғин чиққан. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.

Ёнғин автобус Учтепа туманидаги Кўкча Дарвоза кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганида юз берган. Соат 15:01 да ўт тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида автобуснинг мотор бўлмаси ёнган. Жабрланганлар йўқ.

Сабаб автобус ёқилғи тизимидаги носозлик экани айтилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *