Тошкентда 26 ёшли таниқли тадбиркор фожиали тарзда ҳалок бўлди

окт 09 / 2018

 

– 7 октябрь куни кечаси ювиниш хонасида телефонини қувватлантирмоқчи бўлганида, уни ток урган

Тошкентда таниқли тадбиркор, ресторатор 26 ёшли Мурат Юсупов фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар тарқатди.

7 октябрь куни кечаси соат 22:00 атрофида ювиниш хонасида телефонини қувватлантирмоқчи бўлганида, уни ток урган.

Марҳумнинг дўстлари ва яқинлари йигитнинг Facebook саҳифасига таъзия сўзларини ёзиб қолдирмоқда.

«У биздан эди. Ресторатор ва тадбиркор! Биз ҳаммамиз жуда яхши ва меҳрибон йигитни йўқотдик. Жойи жаннатдан бўлсин!», — деб ёзади таниқли ресторатор, Caravan Group асосчиси Тимур Мусин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *