Тошкент вилоятида юз берган ЙТҲда 3 киши вафот этди, 7 киши жароҳатланди
22 март 2018, 20:30 1762 кўрилди

alt

“Чирчиқ-Янгибозор-Ўртасарой” йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди, 7 киши жароҳатланди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ҳодиса Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 21 март куни соат 13.50ларда юз берган. “Ласетти” ҳайдовчиси “Чирчиқ-Янгибозор-Ўртасарой” йўлининг 25-км да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Натижада “Дамас” ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва “Ласетти” ҳайдовчиси ҳамда “Дамас” автомашинасининг бир нафар йўловчиси касалхонада вафот этган.

Шунингдек  “Ласетти”нинг бир йўловчиси ва олти нафар “Дамас” автомашинаси йўловчилари турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

UZ24 хабар ва янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама