Тошкент вилоятида юз берган ЙТҲда 2 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди

апр 16 / 2018

alt

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 14 апрель куни соат 13.00ларда мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ матубот хизмати.

Бекобод туманида яшовчи (1959 й.т.) В.Бугаенко “Эпика” русумли автомашинасини “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 150-км.да ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган (1962 й.т.) М.Миразимов бошқарувидаги “Нексия” русумли  автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Натижада “Эпика” автомашинаси ҳайдовчиси В.Бугаенко ва унинг икки нафар йўловчилари ҳамда “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси М.Миразимов ва унинг тўрт нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай “Нексия”нинг икии йўловчиси вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *