Тошкент вилоятида Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг муборак мўйлари топилди (+видео)

мая 16 / 2018

Тошкент вилояти Пискент туманилаги хонадонлардан бирида 4 авлоддан бери Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг муборак мўйлари сақланиб келинмоқда. Бу ҳақда “Дунё бўйлаб” телеканали ижодкорларининг туманга қилган ижодий сафари чоғида маълум қилинган. 

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабарига кўра, туманнинг Ҳаким Полвонов номидаги жамоа хўжалигида истиқомат қилувчи Қўйдинисо Қуронова хонадонида 14 асрга тенг мўйи муборакнинг борлиги, тўғриси, барчани ҳайратга солади.

Пайғамбаримизнинг мўйлари кичкина шиша идишдаги сувда сақланаркан. Шайх ҳазратлари бошчилигидаги ижодий гуруҳ уни диққат билан ўрганиб чиқди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг айтишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) тегишли бўлган буюмлар, уй анжомлари ҳозирги кунда дунёнинг саноқли давлатларидагина сақланади. Мўйи муборак Ориф акага бобосининг акасидан мерос. У  тўртинчи авлод вакили ҳисобланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *