Тошкент вилоятида мудҳиш қотиллик фош этилди

мая 22 / 2018

alt

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 2018 йил 16 февралда бедарак йўқолиб қидирувда бўлган Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшаган, Сергели тумани Обираҳмат кўчасида жойлашган “Аbror style” гўзаллик салони ишчиси Н.М. мудҳиш қотиллик қурбонига айланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилади.
 
Н.М. шу гўзаллик салонидан номаълум аёл билан номаълум томонга кетиб бедарак йўқолган.
 
Кўрилган чоралар натижасида Тошкент шаҳар Сергели туманида рўйҳатда турувчи, вақтинча Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида яшовчи М.Абдуллаева (исми ўзгартирилган) уйида бўлган жанжал оқибатида Н.М.нинг юзига сирка кислотасини сепиб, бўйин ҳамда елка қисмларига пичоқ билан уриб, жароҳат етказгани аниқланди.
 
М.А. аёлнинг танасини болта билан бўлакларга ажратиб, полиэтилен қопларга жойлаштиради ва Қуйичирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Чирчиқ” дарёсига тананинг қорин қисмини ташлаб юборади.
 
М.А. ўлдирган аёл танасининг қолган қисмларини ҳам шу дарё қирғоғидаги чакалакзорга ташлаб кетган. Кўрилган чоралар натижасида М.А. ушланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *