Тошкент вилоятида 50 минг сўмликни қалбакилаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди (видео)

авг 06 / 2018

alt

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда миллий валютани қалбакилаштириш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсларнинг жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди.

Тоҳир Мадаминов 2018 йил январь ойининг охирларида компьютер, сканер ва рангли принтер сотиб олиб, Ўзбекистон миллий валютаси ҳисобланган 50 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириб ишлаб чиқаради. Бу ишга жиноий шериклари Даврон Раҳимов, Турсунмуҳаммад Шарипов ҳамда Музаффар Тажибаевларни ҳам жалб қилади.

Улар билан олдиндан жиноий тил бириктириб ушбу жиноий режани амалга оширади.

Суд мажлисида судланувчиларнинг оилавий шароити, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари томонидан берилган кафолатлар ўрганилди. Уларга Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жазо қўлланилди.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *