Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари 5000 доллар пора олаётган вақтида қўлга тушди

окт 05 / 2018

– У 3 гектар ер майдони олиб беришга ваъда қилади

– Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

alt

ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасидан олинган хабарга кўра, шу йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.С. Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилади.

Унда ўзини Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари деб таништирган шахс унга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун Бўстонлиқ туманидаги туризм мақсадида ажратилган заҳира ерлардан 3 гектар ер майдони олиб беришга ваъда қилиб, эвазига олдиндан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Шу куни вазирликнинг тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишловчи Ж.Н. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасида ариза муаллифидан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *