Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари ва унинг оила аъзоларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
22 март 2018, 20:45 2093 кўрилди

alt

Бош прокуратура Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилади.

Ушбу тергов ҳаракатлари собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида олиб борилмоқда.

Агар Сиз кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган пора олиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки бошқа жиноий қилмишлар оқибатида жабрланувчи ёки гувоҳ бўлган бўлсангиз, Бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилишингиз ёки 233-63-33, 236-00-76 телефон рақамлари орқали хабар беришингиз мумкин, – дейилади хабарда.

23 февраль куни Бош прокуратура томонидан собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров қўлга олинганди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 2 март куни мазкур жиноят иши бўйича Бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари Ж.Файзиев ва У.Суннатов ушланган

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама