Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори билан ҳар бир туман аҳолисига текин пиёз тарқатилмоқда
04 апрел 2018, 23:08 1787 кўрилди

alt

Бугун, 4 апрель куни Facebook'нинг "Халқ билан мулоқот" гуруҳида Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида аҳолига текин пиёз тарқатилаётгани ҳақида фотохабар қолдирилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматидан хабар берилишича, 4 апрель куни “Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасалар ва уларнинг ҳодимларини бепул пиёз билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарор имзоланди.

Ҳужжатга биноан, маҳсулотни бепул етказиб берилишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Хусусан, бепул пиёзнинг ўз вақтида, тўлиқ ва манзилли етказиб берилишида муассаса ва маҳаллалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди. Давлат санитария-эпидемология назорати маркази, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бепул тарқатилаётган пиёз махсулотининг сифати бузилмаган ҳолда етказилиши назоратга олинган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди вакиллари пиёзнинг талаб даражасида, истеъмолга яроқли эканини ўз кўзлари билан кўришди, дейилади ҳокимлик ахборотида.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги 3 апрель куни хорижий нашрлар, хусусан, "Озодлик" радиоси орқали 30 мартдан Тошкент шаҳридаги мактаблар ўқитувчиларига мажбуран пиёз сотилаётганлиги, ҳокимлик захирасидаги пиёз кўкариб,¸чирий бошлагани боис бозорда ўтмаганидан уни ўқитувчиларга сотаётганлиги ҳақида тарқатилган хабарлар нотўғри эканини маълум қилади.

Ҳокимлик ахборотида қайд этилишича, жорий йилнинг 4 апрелига қадар туман халқ таълими бошқармаларида ихтиёрий савдо ярмаркалари ташкил қилиниб, пиёз 800 сўмдан сотилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама