Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролар ҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларига мурожаат билан чиқди

окт 10 / 2018

 

– Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш сўралади

Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда айрим фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин.

Пойтахт ИИББ фуқаролардан мазкур ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ва электр ускуналаридан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишни сўрайди:

  • қўлбола ва носоз газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
  • иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
  • иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи маҳсулотларни сақламанг;
  • газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;
  • агарда газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига хабар беринг;
  • иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига эътибор беринг;

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *