Тошкент метросида йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими ишга тушди (+фото)
16 мая 2018, 15:17 1836 кўрилди
alt
 
Тошкент метросининг "Мустақиллик" бекатида йўл ҳақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида фотохабар қолдирди.
 
Пойтахт метрополитенидан UZ24'га хабар берилишича, ушбу қурилма факатгина бир бекатга ўрнатилган бўлиб, айни вақтда синовдан ўтказилмоқда.
 
alt
 
Тўловни амалга ошириш учун сиз қурилмага купюра ёки пластик картани киритасиз, автомат сизга чек чиқариб беради. Чекда QR-коди ёзилган бўлади, махсус турникет орқали код текширилади ва метро бекатига йўл очилади.
 
Синов муддати 2018 йилнинг охирига қадар давом этади. Тизим бутунлай синовдан ўтгач, метрополитеннинг барча — 29 та бекатига ўрнатилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама