Тошкент метросида носозлик сабаб поездлар кечикиши кузатилди

окт 11 / 2018
 
– Чилонзор метро линиясининг Олмазор бекатида 14-сонли маршрут бекатнинг айланиш жойига келганда техник носозлик туфайли тўхтаб қолган
– Бу жараёнда поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилди
– Носозлик 35 дақиқада бартараф қилинди
 
alt
 
11 октябрь куни соат 14 дан 24 дақиқа ўтганда Чилонзор метро линиясининг Олмазор бекатида 14-сонли маршрут бекатнинг айланиш жойига келганда техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" ахборот хизмати хабар қилади.
 
Ундан кейин келаётган поездларни айлантириш имконияти бўлмаган. Шу сабабли метродаги поездлар ҳаракат жадвалини сақлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш, шунингдек, поездлар оралиғидаги масофа чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Пахтакор бекатида вақтинча поездлар иккинчи йўлга айлантирилиб, ҳаракати ташкил қилинди. Бу жараёнда поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилди. Юз берган техник носозлик 35 дақиқада бартараф қилинди ва метро поездлари яна ўз жадвали асосида ҳаракатини давом эттирди.  
 
Бундай техник носозлик туфайли юзага келган ноқулайлик учун Тошкент метрополитени маъмурияти барча йўловчилардан узр сўрайди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *