Тошкент метросида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид видео ва фотолавҳалар кўрсатилади
27 апрел 2018, 18:12 1377 кўрилди

alt

9- май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Тошкент метрополитени бекатларидаги мониторларда Иккинчи жаҳон уруши йиллари воқеалари акс этган кино ва фотолавҳалар қўйиб борилади. Бу ҳақда “Ўзархив” агентлиги хабар қилади.

Шунингдек, агентлик томонидан урушда қатнашган аждодларимиз руҳи-покларини ёд этиш, қадрлаш ва ўша давр нафасини бир зумга ёдга олиш мақсадида 4 – 14 май кунлари Тошкент фотосуратлар уйида “Халқ хотираси муқаддасдир” номли архив фото ва ҳужжатлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама