Тошкент давлат юридик университетига ҳужжатларни топшириш учун пойтахтга келиш шарт эмас

июн 14 / 2018
Картинки по запросу .uz
 
Энди Тошкент давлат юридик университетга ҳужжатларни топшириш учун пойтахтга келиш шарт эмас. ТДЮУ қабул комиссиясига ҳужжатларни тегишли туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказларига (олдинги “ягона дарча марказлари”) топшириш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Хабарингиз бор, бу йилдан абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларни топшириш муддати ўзгарган. Ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади. Илгари ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинган.
 
Тест синовларига кириш учун рухсатнома (ДТМ) 29-31 июль кунлари қабул комиссияси томонидан берилади.
 
Тест синовларини ўтказиш муддатлари ўзгартирилди. Бу йил тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
 
Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 13:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 13:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда киритилади.
 
Абитуриент тест синовлари бошланганидан сўнг бинога тегишли ҳудудга киритилмайди.
 
Тест синовлари Тошкент шаҳридаги катта биноларда, вилоят марказларида эса – олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади.
 
Абитуриент Олий таълим муассасасига ўқишга кирган ёки кира олмаганлигини тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали билиб олиши мумкин бўлади.
 
Қарорда яна бир муҳим нарса белгиланган яъни тестга шпаргалка, телефон микрокалькулятор ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар олиб киришга уринган абитуриентлар ўша заҳоти тестдан четлаштирилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *