Тошкент давлат юридик университетига энди масофадан ҳужжат топшириш мумкин
24 мая 2018, 12:32 2386 кўрилди

 

Эндиликда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.

Ҳозирча бу тизим тажриба тариқасида жорий этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг 14 та – Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, шунингдек, Наманган, Нукус, Андижон, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Дўстлик, Пастдарғом, Сирдарё, Чирчиқ, Хонқа туманлари Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама