
Ўзбекистон Президентининг “Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар беради.
Ҳужжатга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ магистратурасига тўлов-контракт асосида талабаларни қабул қилиш квотаси 150 нафар одамгача оширилади.
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул тест синовларсиз, ўқитиш муддати давомийлигини бир йил қилган ҳолда амалга оширилади.
ТДЮУнинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчиларни, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан ўрнатиладиган ҳар ойлик устамалар миқдори икки бараварга оширилади.
Қарор билан педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида ТДЮУ ҳузурида Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш белгиланган.
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
-
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти мутахассислари томонидан янги изоҳли луғат тайёрланди Мехмон: Салом менга Узбек миллий кошиги Ёр ёрнинг сценарий керак еди каердан топсам болади. Ёрдам бера оламизми? Олдиндан рахмат
Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жарохати етказганлар қўлга олинди Мехмон: Тукликка шухлик килганларни жазоси шу булади 15 кун ахлок тузатиш бериш кк улага
"Машъал" радиоканали янги "Маҳалла" телеканали таркибига ўтказилади Мехмон: Ассалому алайкум! нега мана шу радио онлайн трансляцияси йук ?
Президент матбуот котиби: Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилмоқда Мехмон: Тўғрисини айтганда республикамизда мажбурий меҳнатга ҳали-бери барҳам берилмайди, шекилли. Сабаби мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойили амалда тўлиқ кучга эга эмас. Юқори мансабдор шахсларнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ваъдаларига эса ҳеч ким ишонмай қўйди. Ҳокимларга берилаётган кенг ваколатлар бюджет ташкилотлари вакилларининг, айниқса ўқитувчилар эксплуатациясининг яна кучайишига сабаб бўлмоқда. Чунки барча мажбурий ишларга жалб этаётган асосий мансабдор шахс бу – ҳокимлар ҳисобланади. Минг афсуски, мажбурий меҳнатга жалб этиш туфайли вафот этиш ҳолати биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Менимча, бундай ҳолатнинг сабабини ўрганишга ҳам ҳожат йўқ. Сабаби шундоқ ҳам аёнку.
-
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Махтумқули кўчасига ташриф буюрди
Тошкентда йўқолган 6 ёшли бола ўлик ҳолда топилди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида турли соҳаларга доир қатор ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди