Тошкент автомобил ҳалқа йўлида 3,5 соат ичида тезликни оширган 112 та транспорт воситаси аниқланди

авг 09 / 2018

alt

8 август куни Юнусобод туманидаги Тошкент автомобил ҳалқа йўлида ўрнатилган радар қурилмаси ёрдамида 3,5 соат ичида тезликни оширган 112 та транспорт воситаси рўйхатга олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур йўлда рухсат этилган тезлик соатига 70 кмни ташкил этган.

Шунингдек, рухсат етилган тезлик соатига 50 кмни ташкил этувчи белги ўрнатилган Боғишамол кўчасида 6 соат ичида 134 та транспорт воситаси тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатланган.

Аниқланган барча қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар ўрнатилган тартибга биноан ҳайдовчиларга почта орқали юборилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *