Тошкент аҳолисининг қарийб 99 минг нафари ишсиз. Пойтахтдаги ишсизликнинг сабаблари маълум қилинди

сен 17 / 2018

Тошкентда ишсизликнинг сабаблари нима билан изоҳланмоқда?

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2,5 миллиондан зиёд. Улардан 1,1 миллион нафарини иш билан банд аҳоли, қарийб 99 мингини ишсизлар, 90 мингдан ортиқ нафарини меҳнат мигрантлари ташкил этади. Деярли 39 минг киши жорий йилда меҳнат бозорига биринчи марта кириб келган ёшлар ҳисобланади. Шаҳар бўйича потенциал ишсизлик даражаси 20 фоизга тенг, деб ёзади ЎзА.

Ишсизликнинг сабаблари нимада:

Биринчидан, аҳолининг аксарият қисми тадбиркорлик соҳасида, жумладан, ажратилаётган кредит маблағларини ўзлаштириш ҳамда оддий молия ҳисоботларини юритиш бўйича етарлича билим ва кўникмаларга эга эмас.

Иккинчидан, кўплаб ишсиз фуқаролар меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касблар бўйича талабга жавоб бермайди. Шунингдек, аксарият аҳоли асосан савдо-сотиқ билан шуғулланиб келмоқда. Ишсиз фуқароларни касбга қайта тайёрлаш ишлари меҳнат бозори талабларига мос тарзда ташкил этилмаяпти.

Тошкент шаҳри бўйича фақатгина 91 минг киши Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан бир марталик ва вақтинчалик ишларга жалб қилинган, бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, норасмий банд аҳоли сони 141 минг нафардан зиёдни ташкил этган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *