Тимати "Black Star Burger" тармоғининг очилиш маросимида қатнашади

июл 21 / 2018

alt

Жорий йилнинг куз ойида Тошкент шаҳрида биринчи “Black Star Burger” ресторанини очиш режалаштирилган. Бу ҳақда GO’SHT Groop асосчиси Абдурашид Иминов Instagramдаги саҳифасида маълум қилди.

Ресторан пойтахтнинг Ц-1 массивида очиш режалаштирилган. Очилиш маросимига “Black Star Burger” тармоғининг асосчиларидан бири Тимати келиши кутилмоқда.

“Ушбу россиялик тармоқ 2016 йил сентябрь ойидан ўз иш фаолиятини бошлади. Ресторан ишбилармон Юрий Левитас Тимати, Павел Курьянов ва Вальтер билан биргаликда очилган”, дейилади хабарда.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *