Тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юбордим — Қаҳрамон Қуронбоев
07 июн 2018, 16:45 5886 кўрилди

alt

 
“Бугунги кунда энг катта муаммо ёшларда! Агар биз ёшларга тўғри тушунча берганимизда тўйлар бундай дабдабали ўтмаган бўлар эди” — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев 5 июнь куни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув чоғида бу ҳақда гапириб ўтди. Иттифоқ раиси тўйларнинг дабдабали ўтказилаётгани энг долзарб муаммолардан бири эканлигини қайд этди, деб ёзади "Дарё".
 
"Ота-оналар ўғлининг ва қизининг гапига кириб қанча қарзга ботиб тўй ўтказган. Шуни назоратга олиб биз апрель, май ойларида 288 та намунавий тўй ўтказдик", — дейди Қуронбоев.
 
Унинг сўзларига кўра, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига сафари давомида кўчада тўй кортежини кўриб қолган. "Шунда машиналарни ҳаммасини тўхтатдим-да, келин билан куёвни тушириб, таксига ўтқазиб, жўнатиб юбордим. Қолган машиналарни эса орқага қайтардим. Шунақанги дабдаба энди, кўчада ҳеч кимга йўл бермайди. Майли, мени ёмон кўрсин, Ёшлар иттифоқининг вилоят бўлими раҳбарини ёмон кўрсин, лекин тартиб керак-ку! Агар ёшларни биз тарбиялай олмасак, Ёшлар иттифоқи тарбиялай олмаса биз жойимизни бўшатиб беришимизга тўғри келади", — таъкидлади Қаҳрамон Қуронбоев.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама