Термизда ЙПХ инспекторини хизмат вақтида "Дамас" уриб юборди

окт 12 / 2018

– Ҳодиса 11 октябрь куни Р.Соатова кўчасида рўй берган

– Инспектор Я.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган

alt

11 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ангор туманида яшовчи Ф.К. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини Р.Соатова кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу кўчада хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Я.М.ни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Я.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Суриштирувни ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *