"Тashkent сity"да қурилиш ишлари қандай кетмоқда? (+фото)
22 июн 2018, 13:11 2440 кўрилди

alt

Айни кунларда пойтахтимизда “Тashkent сity”нинг қурилиш жараёни давом этмоқда. Шаҳарча 90 гектардан ортиқ майдонда жойлашган бўлиб, асосий лойиҳа чизмаларига кўра, 8 та лот яъни алоҳида майдонларга бўлинган.

Бу ерда элит меҳмонхона ва офислар учун бизнес марказларидан ташкил топган олтита баланд бино, шунингдек, аҳоли яшовчи турар жой бинолари ҳисобланувчи 20га яқин қурилиш иншоотлари қад ростлайди.

Осмонўпар бинолар 22дан 43 қаватларгача бўлади. Ўзбекистонда бундай баландликдаги иморат илк маротаба айнан “Тashkent сity”да бунёд бўлади.

Асосий лойиҳа ўз тасдиғини топган бўлсада, саккизта лотнинг факатгина 1-5-7чи лотлари архитектура кўриниши бўйича мутахассислар тасдиғидан ўтган. Қолганларига яна ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўзгача кўриниш ва қулайлиги бўйича ҳар томонлама мукаммал бўлган бино лойиҳаларида асосан Туркия, Италия каби хорижий ҳамкорлар билан бирга иш олиб борилмоқда. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама