Сурхондарёдаги автоҳалокат етти кишининг умрига зомин бўлди
06 июл 2018, 14:42 1303 кўрилди

alt

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 5 июль куни Шўрчи туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Дарбанд-Бойсун-Шўрчи-Элбаён” йўлининг 55-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Оқкамар маҳалласида яшовчи фуқаронинг “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада “Нексия” автомашиналарининг ҳайдовчилари ва бир йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Қолган етти нафар йўловчи жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама