Сурхондарёда Сичуан делегацияси билан ҳамкорликка оид келишувлар имзоланди

окт 12 / 2018

 

– Делегация ташрифи 5 кун давом этди

– Ўтказилган учрашувларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича музокаралар олиб борилди

– Ташриф якуни ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан 5 та меморандум имзоланди

alt

Сурхондарё вилоятига қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси бўйича 10 дан ортиқ етакчи компаниялар раҳбарларидан иборат Сичуан провинцияси делегацияси аъзоларининг амалий ташрифи ниҳоясига етди.

5 кунлик ташриф давомида хитойлик ишбилармонлар вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Ўтказилган учрашувларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича музокаралар олиб борилди, икки томоннинг савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди.

Ташриф якуни бўйича кўплаб етакчи корхоналарни ўзида бирлаштирган “Zigong Specialty Product Marketing Association” уюшмаси билан Жарқўрғон тумани ҳокимлиги, “Теrmez Cargo Center” Ltd, “Rahmon Taraqqiyot Omad” LDC, “Shashmohkashob” агросаноат фирмаси, “Денов вино-ароқ” АЖ ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан 5 та меморандум имзоланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *