Сурхондарёда коллеж ўқувчиси янги туғилган чақалоғини ўлдириб, каналга оқизиб юборди
12 март 2018, 16:02 3945 кўрилди

alt

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида 7-8 март куни Қишлоқазон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан янги туғилган ўғил бола чақалоқнинг бўйин соҳасига мато бўлаги боғланган ҳолда жасади топилган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати. 

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида чақалоқнинг онаси Қизириқ туманида яшовчи, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Н.Т. экани аниқланди.

Маълум бўлишича, 28 февраль куни у уйида ўғил туғиб, ҳеч кимга билдирмай, ўзининг кийими билан чақалоқни бўғиб ўлдирган ва жасадни каналга ташлаб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида Н.Т. қўлга олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама