Сурхондарёда ип-калава ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушди
20 ноябр 2017, 10:51 973 кўрилди

alt

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги «Мўмин текстил» масъулияти чекланган жамиятида юқори сифатли ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар қилади вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5,6 млн долларни ташкил этади. 2,9 гектар майдонда бунёд этилган мазкур корхонада йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариб, маҳсулотлар тўлиқ экспортга йўналтирилиши белгиланган.

Германиянинг “Rieter” компанияси замонавий технологик ускуналари ва дастгоҳлари билан жиҳозланган корхонада маҳаллий хомашёни сифатли қайта ишлаш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама