Сурхондарёда 76 ёшли отахон 27 йил бирга яшамаган кампири билан ажрашишга ариза берди
08 июн 2018, 11:27 3585 кўрилди

alt

Сурхондарё вилоятида яшовчи 76 ёшли фуқаро А.А. аёли билан ажратишни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига мурожаат этди. "Халқ сўзи"хабарига кўра, суд никоҳни бекор қилишни рад қилган.

Фуқаро аёли М.С. билан 1981 йилда турмуш қуриб, 1985 йилгача бирга яшаган. Уларнинг бир нафар фарзанди бор, 1989 йилда туғилган. Ҳозирги пайтда у ўз оиласи билан яшаяпти. Хотини 1991 йилда уйдан бутунлай кетиб қолган ва бошқа киши билан турмуш қуриб, у оиласидан ҳам бир нафар фарзанди бор, у ҳам вояга етган.

"1991 йилдан бери ёлғиз яшайман. Бу ҳақда мен судга ёзиб берганман. Лекин ушбу ишни 2018 йил май ойида кўриб чиққан суд мен келтирган важларни инобатга олмади. Суд бундай ҳолда тарафларнинг оилавий муносабатдаги келишмовчиликларини бартараф этса бўладиган ҳолат деб ҳисоблайди", – дейди у.

Отахоннинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда унинг икки кўзи ҳам операция қилинган ва бир кўзи умуман кўрмай қолган. “М.С. билан оиламиз бузилганига 27 йил бўлди ва у билан бирга яшаш ниятим йўқ”, – деган А.А.

Ушбу масала бўйича А.А. яшайдиган маҳалла раиси билан боғланилганда у А.А. ҳақиқатан ҳам 27 йилдан бери ёлғиз яшашини айтган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама