Суд залидан репортаж: Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган 21 ёшли қизга жазо тайинланди (видео)

окт 05 / 2018

 

– У Қозоғистонга ишга юбориш билан шуғулланган

– 3 йил ишлаган даромадидан ҳар ойда давлат ҳисобига 20 фоиз тўлов тўлаш белгиланди

alt

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Абдулла Авлоний маҳалласида ўтказилган очиқ суд мажлисида одам савдоси билан шуғулланган 21 ёшли қизнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

К.И. ўзи таниш бўлган ёки эндигина танишган хотин-қизларнинг ишончига кириб олгач, катта пул беришни ваъда қилиб, уларни Қозоғистонга ишга юбориш билан шуғулланиб юрган. Унинг бу ишларида ижтимоий тармоқлар жуда қўл келган. Ўзи топган қизларни “Александра” исми билан реклама қилган. 

“Қинғир иш қирқ йилдан кейин ҳам билинар”, деганларидек, одамларнинг ишончини суиистеъмол қилиб “жонли” товарларнинг ортидан мўмай даромад топишни одат қилиб олган қизнинг қилмиши ошкор бўлди. 

Хотин-қизларнинг баъзилари ҳатто ўз хоҳиши билан, мамлакат ташқарисида қандай иш қилишини билиб бунга рози бўлган. Ақли, эс-ҳуши жойида одам ўз танасини сотиш эвазига пул топишдан кўра, ҳалол меҳнат қилиб ризқ ейиш ва оила тебратиш ҳақида ўйлайди. Қарс икки қўлдан чиқади. 

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эндигина 21 ёшни қаршилаган К.И.нинг оилавий аҳволи, олдин судланмагани, ўз қилмишидан қаттиқ пушаймонлиги ҳисобга олиниб ҳукм чиқарилди. 

Фуқаро ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор, деб топилиб, уч йил ишлаган даромадидан ҳар ойда давлат ҳисобига 20 фоиз тўлов тўлаши лозимлиги белгиланди.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *