Спортчилар ҳамда актёрлар Тошкентда инглиз ва рус тилларида маъруза қилинувчи масжид қурмоқчи

июл 19 / 2018

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов, Турон якка кураши бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева ҳамда яна бир қанча актёр ва спортчиларнинг Тошкентда масжид қуришни режалаштирмоқда.

Бу ғояни Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов қўллаб қувватлаган, деб ёзади ЎзА. У масжидни Тошкентнинг Сергели туманида масжид қуришни тавсия этган. 

Наргиза Ваҳобхўжаеванинг айтишича, у ҳамон масжиднинг ташкилий ишлари билан банд. Яъни ҳозирча масжид жойи аниқланмаган. Наргиза Сергели тумани ҳокими билан масжидга ажратилажак 40 сотих ерни бориб кўрган. Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг масжидлар билан ишлаш бўлими билан биргаликда пойтахт марказида қуришга келишилган. Унда қорилар рус ва инглиз тилида ҳам маъруза қилишади. Бундан кўзланган мақсад сайёҳлар учун қулайлик яратишдан иборат. 

Актёр ва спортчилар уларнинг номи ошкор этмаслигини илтимос қилишган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *