Сирдарёлик хакер мобил илова яратиб, пластик карталардан пул ўмариб келган
14 июн 2018, 16:03 2032 кўрилди

alt

Сирдарё вилоятида яшовчи, Ўзбекистон фуқароси пластик карталардан пул ўмариб келган, деб хабар қилади Ягона умумреспублика процессинг маркази.

Сирдарёлик хакер вирусли мобил илова яратиб, уни Play Маркетга жойлаштирган. Дастурни юклаб олган фойдаланувчилар бир оздан сўнг 10 000 сўм пул миқдорини тўлашмаса, телефон рақамлари блокланиши тўғрисида хабар олишган. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, фойдаланувчига шубҳали телефон рақамидан смс-хабар етказилган. Ушбу кетма-кетликнинг ўзи телефон ва Telegram ижтимоий тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берган. 

Шу йўл орқали жиноятчи Telegram ижтимоий тармоғидаги Click-бот орқали картадаги пулларни ишлатган.

Бироқ, унинг ушбу хатти-ҳаракатлари тезкор равишда аниқланган ва жиноий иш қўзғатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама