Сирдарёда таксиларга янги электрон тизим ўрнатилди

фев 02 / 2017

alt

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги йўналишсиз такси автомобилларига “Такси – мастер” электрон тизими ўрнатилди.

Янги ўрнатилган тизим Россия Федерациясида ишлаб чиқилган. У орқали йўналишдаги такси автомобилларини масофадан туриб кузатиш, ҳайдовчиларга буюртмаларни электрон тарзда юбориш, такси автомобилларининг босиб ўтган масофаси тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкин.

“Такси – мастер” электрон тизими белгиланган тариф бўйича йўл кира ҳақини автоматик ҳисоблаш имкониятини ҳам беради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *