Сирдарёда пиёдани уриб, воқеа жойидан қочган фуқаро қўлга олинди

сен 27 / 2018

 

 

– ЙТҲни Сирдарёлик шахс ўз “Нексия”сида содир этган

– Ҳолат юзасидан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

alt

Сирдарё туманида шу йил 25 сентябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашина билан “Тадбиркор” МФЙ ҳудудида йўлни кесиб ўтаётган пиёда Р.Х.ни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан кетиб қолгани ва уни қидириб топиш чоралари кўрилгани ҳақида хабар берган эдик.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқароларнинг берган муҳим маълумотлари ва ички ишлар органлари ходимларининг сайъи-ҳаракатлари туфайли ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахс маълум бўлган.

Унга кўра Сирдарё туманида яшовчи И.Ш. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *