Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали "Истиқлол" санъат саройи майдонига кўчирилади

апр 24 / 2018

alt

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани асраб олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали “Истиқлол” санъат саройи майдонига кўчирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматидан хабар қилинишича, 23 апрелдан “Истиқлол” санъат саройи майдонида реконструкция ишлари бошлаб юборилди. Тез кунларда Шомаҳмудовлар оиласи жамланган ҳайкал ушбу майдонда қад кўтаради.

Ёдгорлик илк бор 1982 йилда пойтахтимизнинг Халқлар дўстлиги (ҳозиги “Истиқлол”санъат саройи) майдонида қад кўтарган. 2008 йил 1 майда монумент Тошкент шаҳрининг чекка қисмига кўчирилган эди.

Ўтган йили 9 май арафасида Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали шаҳар марказига, Халқлар дўстлиги (собиқ Бобур номидаги) боғига қайтарилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *