Шерзод Шерматов: республика бўйича 11 мингдан ортиқ ўқитувчилик лавозимларида вакансиялар мавжуд

авг 16 / 2018

alt

Ҳозирги вақтда республика миқёсида 11 мингдан ортиқ ўқитувчилик лавозимларида вакансиялар мавжуд. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Маърифат” газетасида берган интерьюсида бу ҳақда маълум қилди

66 минг нафардан ортиқ олий таълим дипломига эга бўлмаган ўқитувчилар мактабларда фаолият юритмоқда. Эркак ўқитувчилар улуши 30 фоиздан ҳам кам. Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич атиги 10 фоизни ташкил этади.

Бу муаммоларнинг асосий сабаби, мактаб таълими тизимидаги ходимлар ойлик маошининг ўта паст эканидир. Охирги уч йилликни сарҳисоб қиладиган бўлсак, умумий ўрта таълим соҳасида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик маоши энг паст бўлиб, ўсиш суръати ҳам бошқа соҳа вакиллари маошларига солиштирганда анча қуйи даражада, таъкидлайди вазир.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *