Шерободда автоҳалокат: қурбонлар бор
25 июн 2018, 13:03 889 кўрилди
alt
 
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида  икки киши автоҳалокат қурбони бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ҳодиса 23 июнь куни юз берган. Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи У.С. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини Гулистон маҳалласидан ўтувчи М-39 йўлининг 1394-км.да бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада қаршисидан келаётган Учёғоч маҳалласида яшовчи К.Х. бошқарувида бўлган “Тико” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.
 
“Тико” автомашинаси йўловчилари, Зарабоғ маҳалласида яшаган, А.Р. ва Пошхурт маҳалласида яшаган Б.Қ.лар олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этишган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама