Шайхонтоҳур туманида юз берган ЙТҲда Нексия ёниб кетди

мар 14 / 2018

alt

13 март куни соат 20:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор кўчаси "кўприк ости йулида" уч автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

alt

Нексия русумли автомобиль ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши натижасида қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Матиз ва Нексия русумли атомобиллари билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида Нексия русумли автомобиль ёнган.

Ҳодисада жароҳатланганларни тиббий муассасага юбориш чоралари кўрилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *