Шавкат Мирзиёевни "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони билан тақдирлаш ҳақидаги мурожаат 10 мингдан ортиқ овоз тўплади

мая 25 / 2018

alt

«Менинг фикрим» порталида Шавкат Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш бўйича жамоавий мурожаатга 10 мингдан ортиқ одам овоз берди. Белгиланган тартибга кўра, энди мурожаат Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилади.

Айни пайтда ташаббусни қўллаб-қувватлаганлар сони 10 610 кишини ташкил қилмоқда.

Аввалроқ, автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги мурожаат 10 мингдан ортиқ овоз тўплагани хабар қилинган эди.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *