Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди
06 апрел 2018, 16:57 2792 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани “Олмос” маҳалла фуқаролар йиғинида қурилган янги уйларни бориб кўрди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати. 

Ҳудудда ҳарбийлар учун 1 минг 440 хонадондан иборат 48 та беш қаватли уй бунёд этилмоқда. Ўзига хос ҳарбий шаҳарча бўладиган ушбу мавзеда болалар боғчаси, мактаб, поликлиника ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади. 

alt

Давлат раҳбари ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, уйларда яратилаётган шароитлар билан танишди. Шу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари билан мулоқот қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама