Шавкат Мирзиёев Сергелида қурилган янги уйларни бориб кўрди

ноя 17 / 2017

alt


Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни пойтахтнинг Сергели туманида қурилган янги уй-жойларни бориб кўрди, деб хабар беради ЎзА. 

13 гектар майдонда 66 кўп қаватли уй-жой қад ростлаган. 1, 2, 3 хонали бу уйлар аҳолига имтиёзли кредитлар асосида берилди. Уйлар атрофида 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 630 ўринли ўрта таълим мактаби, 61-сонли оилавий поликлиника, ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси, шаҳар милиция бўлинмаси, почта ва китоб дўкони, дам олиш масканлари, поликлиника, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, велотрассалар барпо этилган. 

Бундан ташқари, мавзеда хизмат кўрсатиш тармоқлари ташкил этилди, янги иш ўринлари яратилди.

Бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз, деди Президент. Шундай экан, биноларни замон талабларига мос қилиб қуриш керак. Бундан ташқари, уйларни сақлаш, тўғри фойдаланиш ҳам бурчимиздир. Бу борада шу ерда яшовчиларнинг масъулиятини ошириш, уларда уз уйи учун жавобгарлик ҳиссини кўчайтириш лозим. 

Президент янги қурилган хонадонларда бўлди. У ерда яратилган шароитлар билан танишди, уй соҳиблари билан дилдан суҳбатлашди. Уларни янги хонадон билан табриклаб, совғалар тақдим қилди.  

Давлат раҳбари келажакда қуриладиган бу каби уйларни янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва топшириқлар берди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *