Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди
17 март 2018, 11:05 1919 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев бугун, 17 март куни Самарқандга келди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил апрель ва ноябрда ҳам бу ерга келиб, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб вазифалар қўйган эди. Ташриф доирасида ана шу вазифалар ижроси таҳлил қилинади, янгилари белгилаб берилади.

Ҳар доимгидек, ташрифнинг биринчи кунида асосан туманларга бориш, вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама