Шавкат Мирзиёев Эрдоғанни Туркия Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади

июн 25 / 2018

alt

24 июнь куни Шавкат Мирзиёевнинг Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилади Президент матбуот хизмати.

Суҳбат бошида Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанни Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон-Туркия кўп асрлик дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди.

Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *