Шаърий никоҳ махсус рухсатномага эга имом томонидан ўқилади
17 мая 2018, 10:32 1033 кўрилди

Мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги ҳамда шаръий никоҳларни тартибга солиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

alt
Андижон вилоятида ҳам мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар ижобий самаралар бераётир. 

– Ўзбекистон қонунчилиги бўйича никоҳ ёши қатъий белгиланган бўлса-да, қизини эрта турмушга бериш, ўғлини уйлантириш, яқин қариндошларнинг қуда-анда бўлиши каби салбий ҳолатлар, афсуски, кузатилмоқда, йигит-қиз ўртасида никоҳ риштасини боғлашдан аввал уларнинг балоғат ва камолотга етганига эътибор қаратиш лозим. Никоҳга киришдан олдин ёшлар ҳар жиҳатдан оилавий ҳаётга тайёр, зарур билим ва тушунчага эга бўлиши керак. Шундагина барпо бўлаётган янги оиланинг пойдевори мустаҳкам бўлади ва ҳаётнинг турли синовларига дош бера олади, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров.
 

Шу сабабли, эрта никоҳнинг олдини олиш мақсадида шаръий никоҳлар фақат махсус рухсатномага эга имомлар томонидан қонуний никоҳдан ўтилгандан сўнггина ўқилиши қатъий белгилаб қўйилди. 

Шархлар
Реклама